Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Шеробод туманидаги маданият марказида мазкур танловнинг ҳудудий босқичи ўтказилди. Тадбирда туман прокурори катта ёрдамчиси А.Аминов ва Халқ таълими бўлими мудири А.Ҳакимовлар иштирок этишди.
Расмлар кўрик-танловида 50 нафарга яқин тўгарак аъзолари фаол қатнашдилар. Натижаларга кўра, 1-ўрин: 3-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Ўралова Муштарийбонуга, 2-ўрин: 66-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ибрагимова Манзура ва 56-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ёқубова Шоҳистага, 3-ўрин: 1-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Норматов Ҳавасбек ва 16-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Асадуллаева Севинчларга насиб этди.
Кўрик-танловда ғолиб бўлган ўқувчилар, туман Прокуратураси ва "Баркамол авлод" болалар мактабининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024