Мазкур тадбирда туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман тарғибот гуруҳи аъзолари ва бошқа ҳамкор ташкилотлардан вакиллар иштирок этишди. Тадбир давомида ўқувчи ёшлар билан самимий суҳбат қурилиб, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларни турли ёт ғоялардан асраш, уларни ватанга муҳаббат рухида тарбиялаш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва топшириқлар белгилаб олинди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025