Шеробод тумани ҳокимлиги
Шерободда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг 31 йиллиги муносабати "Ватан таянчи" ҳаракати аъзолигига тантанали равишда ваъда бериш маросими ташкил этилди

Унда тумандаги умумтаълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари, шунингдек, таълим муассасаларида таҳсил олаётган 10-11 синф ўқувчилари қатнашишди. Тадбирда сўз олганлар Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда Республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради дея Давлат байроғининг 31 йиллиги билан барчани муборакбод этишди.Тадбир давомида тумандаги умум таълим муассасалари 10-11 синф ўқувчилари "Ватан таянчи" ҳаракати аъзолигига тантанали равишда ваъда бердилар. Маросимда фаол қатнашган ўқувчиларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги ““Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-150-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси