Шеробод тумани ҳокимлиги
14-июнь Халқаро блогерлар куни

Блогер ким?

Ўзбекистон Республикасининг 2003-йил 11-декабрда қабул қилинган “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасига кўра, блогер Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан, ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс.

Содда тилда айтганда, блогер ўз блогида, қизиқишидан келиб чиқиб, турли соҳага оид маълумотларни ёки шахсий фикр ва қарашларини доимий равишда матн, видео ёки карикатура / сурат кўринишида эълон қилиб борувчи шахс.

Ҳурматли блогерлар байрамингиз муборак бўлсин. Қаламингиз, сўзингиз ва нигоҳингиз янада ўткир бўлсин!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
45 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси