Шеробод тумани ҳокимлиги
Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назорати олиб борилмоқда

Топшириққа мувофиқ, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2022 йил 2 март кунидаги VI-44-54-8-0-К-/22-сонли қарорининг 3-иловасида янги иш ўринларини яратиш бўйича тармоқлар кесимида белгиланган прогноз режаси бажарилиши юзасидан Шеробод туманида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва натижаларини муҳокама қилиш мақсадида куни кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири С.Абдураимов, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси И.Ёқубов ҳамда Шеробод тумани ҳокими ўринбосари У.Панжиевлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.Унда соҳага оид қатор масъуллар қатнашишди. Йиғилиш давомида ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан фикр-мулоҳазалар юртитилиб, хато ва камчиликларни тезда бартараф этиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
47 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси