Бу ҳақда ер муносабатларига оид президентнинг янги фармони юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.
«Тошкент шаҳрида тўғридан тўғри шаҳар ҳокимининг қарори билан ер ажратиш бўйича эксперимент бўлган эди. Бу муддат тугади, энди Тошкент шаҳрида ҳам ерлар аукцион орқали ажратилади. Ушбу фармон ҳеч қандай истисноларсиз шаҳарда ҳам ижро қилиниши керак.
Чунки айниқса шаҳарга алоҳида эътибор қилиш керак. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ер жуда қиммат. Шунинг учун, бу ерларнинг ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланиб, давлатга пул тушиши керак.
Тезроқ инвестициялар киритилиши, эгилувчан тизим бўлиши учун бу қилинган эди, энди тугади, тамом. Буёғига аукцион бўлиши шарт» – дейди Русланбек Давлетов 9 июн куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024