Шеробод тумани ҳокимлиги
“Конституция -эркинлигимиз кафолати” мавзусида ижодий ишлар танлови бўлиб ўтди

Танловнинг ижодий баён йўналишида 3 ўринни 49-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Умида Абдуллаева, 56-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Зиёда Тўрамуродова, 2-ўринни 1-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Эъзоза Шавкатова, 66-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Сабина Ўнгбоевалар, фахрли 1-ўринни 41-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Камола Панжиева эгаллаган бўлишса, иншолар йўналишида фахрли 3-ўринни 20-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Севинч Қоржовова, 50-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Юлдуз Қодирова, 67-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Дилчехра Садатова, фахрли 2-ўринни 19-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нилуфар Боймуродова, 38-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Анзират Хонимқулова, 46-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Гўзал Тоштўхтаева эгаллашди. Танловда фахрли 1 ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлган ўқувчи эса Бибигул Темирова бўлди. Танлов сўнгида ғолиб бўлган ўқувчиларга туман халқ таълими бўлими мудирининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
75 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси