2022 йилнинг октябрь ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 7 миллиард 076,0 миллион сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 6 миллиард 512,0 миллион сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 3 миллиард 861,5 миллион сўм ёки 54,5 фоизи юридик шахслар, 3 миллиард 214,5 миллион сўми ёки 45,4 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 3 миллиард 126,2 миллион сўм ёки 44,2 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 1 миллиард 900,9 миллион сўм ёки 26,8 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи, 523,0 миллион сўми ёки 7,4 фоизини айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қолган 1 миллиард 526,0 миллион сўм ёки 21,6 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.
Шу ўринда давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга сафарбар этиладиган солиқларни ўз вақтида тўлаётган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, давлат солиқ органлари ходимлари ҳар бир солиқ тўловчи билан бевосита мулоқотга киришиш, муаммоларига ижобий ечим топиш ва уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглашга тайёр эканлигини билдирамиз. Зеро, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришда солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Шуҳрат Жумаев,
Шеробод туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024