Унда тумандаги барча умумтаълим мактабларидан 5-11-синф тоифасида 1 нафардан ўқувчилар иштирок этишди. Танлов шартига кўра, белгиланган муддат давомида ўқувчилар мавзу юзасидан расм чизишди. Яратилган санъат асарлари эса ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳоланди. Натижаларга кўра, фахрли 1-ўрин 45-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Севинч Жўраевага, 2-ўрин 56-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Зебунисо Йўлдошевага, 3-ўрин эса 41-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Асадбек Чориевга насиб этди ва мазкур ўқувчилар танловнинг вилоят босқичига иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024