Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг 2-бўлимида бевосита Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш асосий вазифа этиб белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармони суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашда ҳамда судьяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган асосий ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.
Шеробод туманлараро иқтисодий
судининг судъяси Уткир Тожиев
Шеробод туманлараро иқтисодий
судининг судъя ёрдамчиси
Аббос Турдимуродов
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024