9 май Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди. Уруш қатнашчилари ва ногиронларига мукофот миқдори 2016 йилда 800 минг сўм, 2017 йилда 2 млн сўм, 2018 йилда 5 млн сўм, 2019 йилда 7,5 млн сўм, 2020 йилда эса 10 млн сўмни ташкил этган эди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024