Шу мақсадда Шеробод тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллада янги спорт ўйингоҳи қуриб битказилди ва куни кеча манзилда бўлган Шеробод тумани ҳокимининг ўринбосарлари И.Тўраев, Н.Маҳмадияров, Тахиатош тумани ҳокими И.Маткаримов иштирокида мазкур ўйингоҳ тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Ўйингоҳда барча шароитлар яратилган бўлиб, замонавий ювиниш хоналари ҳам мавжуд.
Ўйингоҳнинг очилиш маросимидан сўнг маҳалла аҳли учун камтарона дастурхон ҳам ёзилди. Эндиликда янги ўйингоҳ "Сарайкўл" маҳалласи аҳли учун узоқ йиллар давомида самарали хизмат қилади, деган умиддамиз.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024