Шундан сўнг бир манзилга йиғилган ёшлар, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа масъулларга вилоят ҳокими томонидан Конституцион ислоҳотларнинг аҳамияти, сўнгги 5 йилда юртимизда амалга оширилган кенг ислоҳотлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шундан сўнг сўз олган фаоллар ҳам атрофлича фикр билдириб, ватан тақдирига бефарқ эмасликларини билдиришди. Тадбир якунида вилоят ҳокими соврини учун ўтказилган мусобақалар ғолиблари қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024