Тадбир давомида туман маданият бўлими ижодий жамоаси томонидан тайёрланган бир-биридан ажойиб чиқишлар намойиш этилди. Тадбир давомида оромгоҳда ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказаётган бир гуруҳ Сурхондарёлик ҳамда Қорақалпоғистонлик болажонларга ташаббускорлар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари улашилди. Айни вақтда оромгоҳда 4-навбатда 150 нафар Сурхондарёлик, 100 нафар Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманидан келган болалар дам олишмоқда. Икки ҳудуд болажонлари бир ерда жам бўлиб ўйнаб-кулишмоқда, мароқли ҳордиқ чиқаришмоқда. Улар орасидаги ўзаро дўстлик ва аҳиллик албатта, юртимиздаги тинчлик нашидаси демак.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024