Дастлаб туманнинг “Ғуржак-1” маҳалласида фуқароларга қуриб берилган иссиқхоналар кўздан кечирилди. Ютуқлар эътироф этилди, муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, ечим изланди. Шунингдек, маҳалланинг чекка ҳудудида бўш турган ердан унумли фойдаланиб, қовун-тарвузлар етиштириб, мўмайгина даромад олаётган фуқаронинг фаолияти билан ҳам танишилди. 3 ой ичида яхшигина ҳосилга кирган қовунлар кўзингизни қувнатади, таъми эса тилни ёради.
Навбатдаги манзил туманнинг “Қуллуқшо” маҳалласи бўлди. Бу ердаги хонадонларда чорвачилик анчагина ривожланган бўлиб, деярли ҳар бир хонадонда қорамол мавжуд. Қорамоллар сонини 100 тагача етказган хонадон эгалари эса фаолиятлари ортидан яхшигина даромад олиб келишмоқда.
Ушбу амалий ишлар билан яқиндан танишишар экан, масъуллар ҳудудларнинг имкониятидан келиб чиқиб тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар бериб ўтишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024