Шеробод тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Туман ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш мажмуаси ҳамда туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси берган маълумотга кўра: 4К-262 "Шеробод -Болдир темир йўл станциясига олиб борувчи" автомобиль йўлининг 12-21 км қисмлари ўта таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги ҳамда бир неча фуқароларнинг мурожаатларини инобатга олиб, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2022 йилнинг 21-ва 27 июнь кунларида мазкур йўлнинг реконструкция қилинишини 2023 йил манзилли дастурга киритилишида амалий ёрдам сўраб юқори маҳкамаларга хатлар йўлланганлиги ва корхона томонидан 2022 йилнинг 8 июль кунида йўлнинг ўта таъмирталаб қисмида жорий таъмирлаш (ямоқ ишлари) олиб борилганлигини маълум қилади.
Шунингдек, видеода йўл солиғи бўйича келтирилган сўзларга жавобан маълум қилинишича, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар - Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 январдан бекор қилинган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар (Автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказганлиги учун) маҳаллий бюджетга ундирилиб келинмоқда. (2022 йилнинг 6 ойида 820.0 миллион сўм ундирилган).
Маҳаллий бюджетга тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорига асосан Шеробод туманида 2022 йил 1 мавсумда фуқаролар томонидан 1140 та таклиф берилган бўлса шундан 440 таси тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Open Budget" портали орқали энг кўп овоз тўплаб, ғолиб деб топилган 12 та таклифга 10 миллиард 264 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағи ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 февралдаги 49-сонли қарорига асосан Шеробод туманида 2022 йилда Очиқ бюджет ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасида Шеробод тумани “Гулистон” маҳалласи фуқаролари томонидан энг кўп 5273 та овоз тўплаган Гулистон 6 кўчасини таъмирлаш учун 1 миллиард 44 миллион 85 минг сўм маҳаллий бюджет маблағлари ажратилган.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
65 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси