Шеробод тумани ҳокимлиги
Шерободда "Аёллар дафтари"га киритилган 200 нафар хотин-қизларга инкубатор, тикув машинаси ва махсус сертификатлар топширилди

Куни кеча туманимиздаги барча секторларда ана шу аёллар учун Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Н.И.Юсупова ва туман ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Боймуродова ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари ва бошқа масъуллар иштирокида хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида ўқув семинарлари ташкил этилди. Зарур фикр-мулоҳазалар ва тавсияларга бой тарзда ўтган семинарлар якунида бепул махсус ўқув курсларида ўқишни тугаллаган ушбу 200 нафар хотин-қизларга махсус сертификатлар топширилди. Эндиликда ўз соҳасида зарур билим ва техникага эга бўлган ушбу аёллар ўзларини банд қилиб, оилавий даромадларини оширишга бел боғлашади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси