Шўх-шодон куй-қўшиқлар, болажонлар ижросидаги ажойиб рақслар билан файз олган тадбирда МТТ ходимлари ҳамда ота-оналар ҳам қатнашишди. Тадбир давомида ташкилот директори Г.Аминова болажонларни қутлаб, уларга келгусида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолди. Боғча инсон ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб, таълимнинг илк пойдевори саналади десак янглишмаймиз. Ўйлаймизки, 37-МТТни якунлаган жажжи кўзмунчоқлар келгусида бу ерда олган таълим-тарбияларини янада бойитиб, Янги Ўзбекистоннинг баркамол авлодларидан бўлиб етишишади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024