Шеробод тумани ҳокимлиги
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР БИЛАН ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ушбу бўлиб ўтган қабулда фуқаролар томонидан турли соҳаларда мурожаатлар келиб тушди. Вақт ва ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни ечими юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш ҳамда ушбу мурожаатларни белгиланган муддатда ҳал этиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. Хусусан, туманнинг "Катта боғ" маҳалласида истиқомат қилувчи 18 ёшли Норпўлатова Мадина бугун туман ҳокимига тикув машинаси сўраб мурожаат қилди. Мадинанинг ота-онаси вафот этганлиги ҳамда оилавий шароити оғирлиги инобатга олинган ҳолда туман ҳокими томонидан унинг муаммоси шу ернинг ўзида ҳал этилди ва ҳокимнинг топшириғига асосан, масъуллар томонидан Мадинага субсидия асосида тикув машинаси топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси