Эрталабки соат 9 да бошланган тиббий кўрикка “Қорабоғ” маҳалласининг юзлаб фуқаролари келиб, ўзларига зарур бўлган тиббий маслаҳатлар, тавсияларни олишди. Шунингдек, саломатлигида муаммоси бўлган бир гуруҳ фуқароларга Соғлом авлод учун халқаро ҳайрия фонди вилоят филиали томонидан бепул дори-дармонлар ҳам тарқатилди. Шу маҳаллада яшовчи тиббий ёрдамга муҳтож отахонга ҳам масъуллар томонидан ана шундай бепул дори-дармонлар етказиб берилди ва унинг саломатлиги текширувдан ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024