Шеробод тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашига Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан сайланган депутатларнинг қўшма партия гуруҳининг ҳамкорликдаги йиғилиши ўтказилди.

Бугун, 3 март куни Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашига Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан сайланган депутатларнинг қўшма партия гуруҳининг ҳамкорликдаги йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилишда Экалогия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Шеробод туман инспекцияси бошлиғи М.Бодиевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги  “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сон Фармонида берилган топшириқлар ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи муҳокама этилди. Йиғилиш якунида кўрилаётган масала муҳимлигини инобатга олиб, туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилиши юзасидан қарор қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси