Ўрганиш жараёнида аниқланишича, асосан уй-жойга даъвогар Чинни момонинг келини Худойбердиева Назира, Чинни момонинг ўғли Қулбоев Абдурайим ҳамда Қулбоев Ибрагимлар Чинни момонинг қизи Қулбоева Хосият билан муросага келолмаганлиги сабабли муаммога ечим топишга имкон бўлмаган.
Уй-жой масаласидаги фарзандлар ўртасидаги келишмовчилик ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда.
Аҳамиятлиси, Чинни момо айни вақтда қарилиги, соғлиги ёмонлиги, ишга яроқсиз бўлиб қолганлиги сабабли, ногирон фарзанди Қулбоев Абдуллонинг бундан кейинги парваришида қизи Қулбоева Хосиятга ишонч билдирганлиги сабабли яшаб турган уй-жойини қизининг номига ўтказиб бермоқчи бўлган.
Аммо Чинни момонинг бу қарорига юқорида номлари келтирилган фарзандлари ҳамда келинининг норози эканлиги вазиятни чигаллаштирмоқда.
Видео мурожаатга асосан, манзилда бўлган туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасида ҳам ҳолат юқорида айтилгани каби эканлиги маълум бўлди. Ишчи гуруҳ томонидан низоли уй-жой масаласи суд орқали ҳал этилиши тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.
“Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар”,-дейилади Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66 - моддасида.
Ушбу ҳолат ҳақида яна қўшимча видео маълумот тақдим этилади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024