Қабулда жами жами 60 нафар Шеробод тумани фуқароларидан мурожаат тушган. Уларнинг 17 таси ижобий ҳал этилди. Жумладан, туманнинг “Нуртепа” маҳалласида яшовчи фуқаро Зоирова Сойип момога ногиронлик аравачаси, “Бойбулоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ҳайдаров Файзига ҳасса, “Ҳўжақия” маҳалласи фуқароси Худойназарова Норхолга эшитиш мосламаси тақдим этилди. Шунингдек, 9 та мурожаат юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди. Бу каби қабуллар фуқароларнинг адолат излаб идорама-идора юриши ёки пойтахтга овора бўлиб келиб-кетишининг олдини олиб, муаммони жойида ҳал қилиш имконини бермоқда. Энг муҳими, Республика даражасидаги раҳбарларнинг халқ ҳузурига бораётгани қуйи тизимлардан ҳал бўлмаётган масалаларнинг ҳал қилинишига ёрдам бермоқда.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024