Ушбу ҳолат бўйича туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Сурхон давлат қўриқхонасигача бўлган йўлнинг жорий таъмирланиши учун 40 тонна асфальт ишлатилган. Хусусан “Зарабоғ”маҳалласи ҳудудидан ўтган ушбу йўл ҳам шулар жумласидан. Шунингдек, Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидаги йўлнинг қолган қисми жорий йилнинг 22 май куни таъмирланган.
Мазкур йўл ҳар йили туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан болаларни ёзги дам олдириш мавсуми олдидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Йўл қўриқхона ҳудудида бўлганлиги сабабли ҳудудга фақатгина қўриқхона ходимлари ва ёзги дам олиш мавсумида оромгоҳга келиб кетувчи автомобиллар ҳаракатланади. Йўл доимий фойдаланувда бўлмаганлиги сабабли кузги, қишки ва баҳорги ёғингарчиликлар натижасида йўлнинг кўплаб қисмларига зарар етказилади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024