Семинарда дастлаб “Меҳнатобод” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси иштирокчиларни маҳаллада камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирди. Мазкур ишлар юзасидан ташкил этилган кўргазмалар ҳам йиғилганларни бефарқ қолдирмади.Семинар якунида тумандаги 48 та маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларининг барчасига замонавий планшетлар тарқатилди. Соҳада олиб борилаётган бу каби ижобий ишлар, ўйлаймизки, келгусида ўз натижасини кўрсатади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024