Тадбирда иштирокчилар 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган барча замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди. Замонавий махсус мебеллар, янги тўшаклар билан жиҳозланган ётоқхоналар, хавфсиз қаттиқ ва юмшоқ ўйинчоқлар, болалар учун махсус мўжаз кутубхона, ўйин майдончалари, кўркам ва файзли ошхона болажонларнинг доимий хизматида бўлади. “Чорбоғ” маҳалласида 310 нафар 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлса, шуларнинг 90 нафари ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниши кўзда тутилган. Мазкур 90 ўринли мактабгача таълим ташкилотида 15 та доимий иш ўрни яратилди. Бу иш ўринларига биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги банд бўлмаган ва ижтимоий кўмакка муҳтож маҳалла фуқаролари жойлаштирилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024