Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ҳали бирор марта аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Ушбу тадбир сўнгги бор собиқ иттифоқ даврида 1989 йилда ўтказилиб, ўша пайтда юртимиз аҳолиси 19,7 миллион кишини ташкил этган. Амалдаги жорий ҳисобга кўра, 2020 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра республикамиз доимий аҳолиси сони 33 905,8 минг кишини ташкил этиб, шундан шаҳар аҳолиси сони 17 118,4 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16 787,4 минг кишини (49,5 %) ташкил этади.Жами аҳолимизнинг 50,2 % ни эркаклар (17036,1 минг киши), 49,8 % ни аёллар (16869,7 минг киши) ташкил этади. 2019 йил давомида республика бўйичатуғилганболалар сони 815,9 минг нафарни, вафот этганлар 155,0 минг кишини ташкил этган.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024