Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Шеробод туманида 2021 йил якунига кўра шаклланган қўшимча маблағлар ҳамда 2022 йилнинг 01 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси бюджети” жамғармасига жами 10,264 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Жумладан, 5 та 4 млрд. 386 млн. сўмлик умумтаълим мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, 3 та 2 млрд. 150 млн. сўмлик мактабгача таълим ташкилотларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, 1 та 950 млн. сўмлик тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш ва 3 та 2 млрд. 778 млн. сўмлик бошқа турдаги лойиҳалар ташкил этади.
Ҳозирда, мазкур лойиҳалар ижроси юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва тегишли экспертизадан ўтказиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, жараёнлар туман прокуратураси, туман молия бўилми ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳлар томонидан алоҳида назоратга олинган.
Шеробод туман прокуратураси
прокурор ёрдамчиси
Р.Ҳ.Иргашев
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024