Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 145-сонли қарорига мувофиқ туманда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 3-босқичида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида масала муҳокама этилди. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланди. Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар муҳокама этилиб тегишли қарорлар қабул қилинди, кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шу билан сессия ўз ишини якунлади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024