Мазкур мурожаат юзасидан туман ободонлаштириш бошқармаси масъуллари жорий йилнинг 9 февраль куни “Катта ҳаёт” маҳалласининг Лаъл йўли кўчасида бўлишиб, ҳолатни жойига бориб ўрганиб чиқишган эди. Ҳақиқатдан ҳам ушбу кўча таъмирга муҳтож бўлиб, жорий йил 20-21 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши натижасида кўчада сув тўпланган ва аҳоли томонидан кўчанинг ҳар икки ёнида ҳам деворлар қурилиши ва кўча қисқариши натижасида тўпланган ёмғир суви оқиш йўллари беркилиб, кўчани ўзида сув тўпланиши юзага келган.
Ушбу кўчани тошлаш ва таъмирлаш мақсадида туман ободонлаштириш бошқармаси, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан мурожаатдаги кўчанинг 350 метр қисмини 2022 йилнинг 4-чорагида таъмирлаш режалаштирилган.
Шу ўринда аҳоли вакилларидан ички йўлларни белгиланган муҳофаза қисмларида ҳар хил қурилишларни амалга оширмасликни ҳамда кўчада тўпланадиган ёмғир ва бошқа сувларнинг чиқиб кетиш йўлларини ёпиб қўймасликларини сўраймиз.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024