Шеробод тумани ҳокимлиги
ЗЎРАВОНЛИККА ЙЎЛ ЙЎҚ

Мамлакатимизнинг узоқ ҳудудларида ҳам тазйиқлардан, камситишлардан, ҳуқуқсизликда азият чекаётган хотин-қизлар, норасидаларнинг қанчадан-қанчаси додини қаерга бориб айтишни билмаяпти.

 

Эндиликда уларнинг ҳуқуқларини тиклаш, зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ИИВда 24 соат ишлайдиган cаll-марказ ташкил этилади.

 

Жорий йилнинг 10 январидан ўз фаолиятини бошлаган мазкур cаll-марказга “1259” қисқа рақами орқали боғланиш мумкин.

 

ИИВ мурожаатларни тинглайди, текширади ва фуқароларнинг ҳуқуқлари тиклашга ёрдам беради.

 

Бундан ташқари, профилактика инспекторлари ҳам шикоятларини ИИВга “1286” қисқа рақами орқали баён қилиши мумкин.

 

Шунингдек, 10 январдан ишга туширилган Telegram-bot @JXD_HUQUQIY_YORDAMBOT орқали ҳам шикоят ва мурожаатлар қабул қилинади.

 

С.Худойқулова,

Туман ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
73 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси