Сессия кун тартибида киритилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири A.Жўраев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи У.Панжиев, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ғ.Сулаймонов, Шеробод тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мудири A.Тўраев, туман маданият бўлими мудири И.Қувватов, Шеробод тумани Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи Р.Қалқоновларнинг ҳисоботлари ва ахборотлари эшитилди ва муҳокама этилди. Сессия кун тартибидаги барча масалалар муҳокама этилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шу билан сессия ўз ишини якунлади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024