Бу каби тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантиришдир. Интилувчан, ташаббускор ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, жамиятнинг истиқболи ёшларнинг салмоғи ва маънавиятига боғлиқдир.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024