Унда ушбу ҳудуддан сайланган депутат, ҳоким ёрдамчиси, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, ёшлар ишлари агентлиги, ёшлар иттифоқи, сектор котиби, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда фуқаролар ва ёшлар қатнашдилар. Дастлаб туман раҳбари 2022 йилда “Боғиобод” маҳалласи “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилганлиги ҳамда ушбу дастур доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ичимлик суви, ички йўллар, электр тармоқлари ва бошқа инфратузилма объектлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Учрашувда аҳоли ва ёшларни қийнаб келаётган муаммолар, таклиф ва ташаббуслари атрофлича тингланди. Бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотда аҳоли ва ёшлар томонидан 28 та мурожаат қабул қилиниб, айримлари жойида ҳал этилган бўлса, ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024