Шеробод тумани ҳокимлиги
Шерободда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Унда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар ишлари агентлиги, ёшлар иттифоқи, сектор котиби, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда фуқаролар ва ёшлар қатнашдилар. Учрашувда ёшларни қийнаб келаётган муаммолар, олий таълим муассасасига тўлов контракти, ишсизлик, таълим кредити, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит, касб-ҳунарга ўқиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди. Ушбу ёшлар билан бўлган юзма-юз мулоқотда 26 та мурожаат қабул қилиниб, ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси