Дастлаб туман Ички ишлар бўлими бошлиғи У.Шукуров томонидан содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди.
Вилоят ИИБ бошлиғи ҳар бир фуқаро бундай салбий ҳолатларни содир бўлишига томошабин бўлиб эмас, балки уни олдини олишга ҳаракат қилиши, маҳаллада бўлаётган нохуш ҳолатларга барча масъулиятни ҳис этган ҳолда ёндошиши лозимлиги тўғрисида фикр билдирди.
Муҳокама йиғилишида туман ҳудудида бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024