Бир кунда нечта қозоқ оиласи ўзининг фарзандидан, отасидан, боқувчисидан айрилди? Нечта оилада жаноза? Қанча машиналар, дўконлар ёндирилди? Қанча моллар талон-тарож қилинди, аёллар ва қизлар зўрланди, тадбиркорлар касодга учради. Бу одамларнинг нима айби бор эди? Бу вазиятда Қозоғистонда ҳеч ким ғолиб бўлмади. Халқ ҳам ҳукумат ҳам ютқазди. Оддий халқ жабр кўрди. Биржада савдо қулади. Иқтисодиёт издан чиқди. Ҳаммаёққа ўт қўйилмоқда. Одамлар ўлмоқда. Қон тўкилмоқда. Шунча йилда обод бўлган гўша вайронага айланмоқда. Айримлар бу воқеалар фонида ўта савиясиз ва нодонлардек Ўзбекистонда ҳам гўёки адолат ўрнатмоқчи бўлмоқда. Аввало бундай пайтда вазмин ва холис бўлиш керак. Бизда ўзгаришлар ақл билан, асталик билан бўлмоқда. Буни барча кўриб турибди. Тинчлик бу бебаҳо неъмат. Уни асрашимиз керак!
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024