Шеробод тумани ҳокимлиги
Шеробод туманида ажримларни олди олинмоқда

Ёш оилалар билан давра суҳбати олиб борилди. Ажримга олиб келиш сабаблари ўрганиб чиқилди. Оилаларнинг ажрим ёқасига олиб келаётган сабаблар ёшларнинг оилавий ҳаёт масъулиятини тушуна олмасликлари, асосий сабаблардан бири бўлиб қолаётгани афсусланарли ҳолат албатта.

Шеробод туманида ёшларни оилага тайёрлаш, ёш оилаларнинг қўллаб- қувватлаш, улар ўртасида юз бераётган ажрим ҳолатларини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтириб борилишига қарамасдан 2021 йилда Шеробод туманида 1718 та никоҳ қайд этилган бўлиб, улардан 94 таси ажрим ёқасида турибди.

Жорий йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра эса 9 нафар оила ажрим учун ариза берган. Бу ҳолат маҳаллалардаги ва оилалардаги маънавий муҳитни янада соғломлаштиришни тақозо этади албатта. Оила муқаддас даргоҳ, бу қўрғоннинг бахт масканига айлантириш эса ҳар кимнинг ўз қўлидадир. Зеро, бахтли бўлиш, фарзандлар олдидаги бурчни тўғри англаш, ўз атрофидаги инсонларни ҳурмат қилиш, оила қадриятларини асрай билишдир.

Давра суҳбати давомида ёшларга уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзлари баробарида бурчлари ҳақида ҳам атрофлича тушунтириш берилди. Ажрим ёқасидаги 11 нафар оила ўз хатоларини тушуниб етганлиги шу жойнинг ўзида яраштирилди ва 8 нафар оилаларга яраштиришга муҳлат берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси