Шеробод тумани ҳокимлиги
Шерободда ўтказилган форум туман ёшларини маънан ва жисмонан синовдан ўтказди

8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби қошида ташкил қилинган “Ниҳол” дуторчи қизлар жамоасининг чиқишлари ҳамда маданият бўлими хонандалари ўзларининг қувноқ куй-қўшиқлари билан қатнашдилар. Тадбирларга 1,5 мингга яқин ёшлар қамраб олинди. Тумандаги 48та маҳалла фуқаролар йиғинидан қатнашган ёш ўғил-қизлар, шунингдек, терма жамоалар спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Спортнинг футбол тури бўйича Ғамбур маҳалласи, волейбол бўйича ўғил болалар ўртасида Қорабоғ маҳалласи, қизлар ўртасида Бойқишлоқ маҳалласи, тош кўтариш бўйича Чуқуркўл маҳалласи ҳамда арқон тортиш мусобақасида Баҳор маҳалласининг ёшлари биринчи ўринни эгалладилар. Форум давомида катта улоқ-кўпкари ҳам ўтказилди. Спорт мусобақаларида иштирок этган ғолиб ва совриндор жамоаларга пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси