Шунингдек, Шеробод туман ҳокимлиги томонидан Қумқўрғон туманида жойлашган “Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун мурувват-интернат уйи”га 8 миллион сўмлик кийим-кечак ва иситиш воситалари олиб берилди.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар учун жами 2 миллион 820 минг сўмга 1 дона ногиронлик аравачаси ва 2 дона эшитиш мосламаси олиб берилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан тумандаги 11 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 96 миллион 400 минг сўм шунингдек, сектор раҳбари қабулида мурожаат қилган 200 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга 50 миллион сўм миқдорида моддий ёрдамлар кўрсатилди.
3-сектор ҳудудидаги маҳаллалардан 8 та ногиронлиги бўлган хонадонга 3 миллион сўмлик 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров, профилактика инспекторлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари иштирокида тарқатилди.
Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш туман бўлими томонидан тумандаги 12 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга 7 миллион 15 минг сўм миқдорда 3 та аравача, 2 та қўлтиқ таёқ, 4 та эшитиш мосламаси ва 3 та ҳасса тарқатилди.
Туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида 164 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка тартибда таълим оладиган ўқувчилар холидан хабар олиниб, “Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмасин” шиори остида 6 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўқув қуроллари, бадиий адабиётлар жамланмаси 80 нафардан ортиқ ўқувчиларга бўлим мудири А. Ҳакимов ва таълим муассаса директорлари томонидан берилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024