⚡️ Шеробод туманида Миллий либосларда замонавий ва анъанавий қадриятлар уйғунлигини ошириш мақсадида "Миллий либослар намойиши" ташкил этилди. Тадбирда қизларимиз миллий либосларда ўзгача гўзаллик бахш этди. Белгиланган ҳакамлар ҳайъати томонидан жамоалар тегишли тартибда баҳоланди. Шунингдек тадбир давомида миллий куй қўшиқлар ижро этилиб миллий кийимларда рақслар намойиш этилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025