Бугун Шеробод тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, тегишли масъуллар иштирокида “Дўстлик“ маҳалласида аҳоли ва ёшлар билан навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокими Усмон Алимов, туман прокурори Ж.Кенжаев, туман Солиқ инспекцияси бўлими бошлиғи Б.Акрамов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, масъуллар иштирок этишди.
Сайёр қабулда табиий газ, электр энергияси, кадастр, тиббиёт, ички йўллар таъмири, аҳоли бандлигини таъминлаш, моддий ёрдамлар олиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар эшитилди.
Масъулларга муаммоларни қисқа фурсатларда бартараф этиш, ижобий ечим топиб, аҳоли розилигини таъминлаш вазифалари юклатилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Ҳудудларда халқ билан мулоқотлар, сайёр қабуллар мунтазам давом эттирилмоқда.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025