Иштирокчилар ёзилган камтарона дастурхон атрофида йиғилиб, ширин суҳбат қуришди. Тадбир аввалида сўзга чиққанлар соҳа вакилларини байрам билан қутлашди. Тадбирда “Катта ҳаёт”, “Хўжақия-1” ҳамда “Хўжақия-2” маҳалласи раисларига маҳалла тизимидаги самарали меҳнатлари учун “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони, шунингдек, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари ҳамда барча маҳалла раисларига туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Тадбир давомида янграган шўх куй-қўшиқлар барчага илиқ кайфият улашди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024