Шеробод тумани ҳокимлиги
Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, Бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эдилар.

Зеро, китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади.

Президентимизнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уни умумхалқ ҳаракатига айлантиришда бугун барча раҳбарлар фаоллик кўрсатмоқда.

Хусусан, Шеробод туман мактабгача таълим бўлими мудири Алибек Пирматов ўзи ўқиган Шеробод туманидаги 1-мактаб кутубхонасига 30 дона китоб совға қилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
72 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси