Марафонда “Пошхурт” ҳамда “Уч ёғоч” маҳалласининг ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган ёшу қари фуқаролари фаол иштирок этиб, белгиланган масофани пиёда босиб ўтишди.
Маълумот ўрнида, пиёда юриш – бу жисмоний машқнинг энг осон ва қулай тури. Юриш инсон саломатлиги учун фойдали бўлибгина қолмай, руҳий-эмоционал ҳолатга ижобий таъсир кўрсатади.
Европанинг ривожланган мамлакатларида ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига кўра, 40−65 ёшли инсонларнинг кун давомида 3−4 соат пиёда юриши юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфини 30−45 фоизгача камайтиради.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024