Унда 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашув давомида “Каттабоғ”, “Нуртепа”, “Хўжақия-1”, “Оқтепа”, “Қишлоқбозор” “Олтинвоҳа”, “Меҳробод”, “Ғуржак-1” маҳаллаларидаги 70 нафарга яқин ёшлар томонидан 32 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал етилган бўлса, вақт ва ўрганиш талаб етадиган мурожаатларни ечими юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш ҳамда ижроси назоратга олинди ҳамда айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024