Бугун Шеробод туманида аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва уларни бандлиги таъминлаш мақсадида Республика Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори С.Тангрибердиев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси ўринбосари А.Турдалиев ва масъул ходимлари ва Бизнесни ривожлантириш банки мутахассислари иштирокида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Ўқув семинарда маҳалла ҳоким ёрдамчилари, тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ҳамда тадбиркорлиги бор ва муаммоларга дуч келган аҳоли вакиллари иштирок этиб ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Хусусан сeминарда бизнесга биринчи қадам ва тадбиркорликни бошлашда йўл қўйиладиган хатолар юзасидан тушунчалар берилди. Ундан сўнг аҳолини молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда Кибр-ўғирликлар қурбонига айланмаслик бўйича тушунчалар берилиб аҳоли вакилларини огоҳликка чақирди.
Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кредит маблағлари олиш тартиби ва кимларга ва қай тартибда берилиши бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024