Ташкил этилган сайёр қабулда ушбу ҳудудга тайинланган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси, сектор котиби, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар фаоли, шунингдек, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, фуқаролар ва ёшлар қатнашдилар.
Қабулда фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, келиб тушган мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, туман ҳокими ёшларни юртимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлардан хабардор этиб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга чорлади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025