Шеробод тумани ҳокимлиги
Инсонларнинг дард-у ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир

Хусусан, бугун, 05 январь куни туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник  Н.Нарзуллаев сектор ҳудудидаги “Шеробод " маҳалласида бўлиб, ёшлар ва аҳоли вакиллари билан учрашув сайёр қабул ўтказди.

Унда сектор котиби, маҳалладаги бешлик, тегишли масъуллар, шунингдек, фуқаролар қатнашишди.

Сайёр қабулда қатор мурожаатлар келиб тушди. Айрим муаммолар манзилнинг ўзида ижобий ечим топган бўлса, қолган мурожаатлар тегишли масъулларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида келиб тушган масалалар бўйича сектор раҳбари томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси