Шеробод тумани ҳокимлиги
Шеробод туманига ташриф: Анорзор, янги ўзлаштирилаётган ерлар, суғориш тизимларини яхшилаш лойиҳалари тақдимоти билан танишилди

Жумладан;
➖ Шеробод тумани “Ўзбекистон” ҳудудида “Садорбек Султонбек Самир Далер” МЧЖ томонидан ташкил этилган 43 гектарлик анорзор оралиқ майдонларида етиштирилаётган сабзавот экинлари кўздан кечирилди. Шу ернинг ўзида “Помир агро кластер” МЧЖ томонидан “Таллашқон” ва “Ўзбекистон” ҳудудларидаги 2 863 гектар майдонга қўшимча 1 500 гектар ерни ўзлаштириш ва янги боғзорлар ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишилди;

➖ Туманнинг “Ўзбекистон” ҳудудидаги 600 гектар майдоннинг оқова сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси тақдимот қилинди. Вилоят раҳбари “Амузанг Сурхон” ирригация бошқармаси ҳамда туман раҳбарларига янги сув насоси ўрнатиш, 2 км электр тармоғини тортиш топшириғини берди;

➖ “Пошхурт” массивида давлат дастури асосида қурилган артезиан қудуқларидан унумли фойдаланган ҳолда ҳудудда боғдорчилик ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида 500 гектар майдонни фойдаланишга киритиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, туманга ташриф давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт кўчатлари экиш ва ободонлаштириш ишларининг бориши ҳамда Шеробод ва Музработ тумани чегарасида жойлашган “Музработ ота” зиёратгоҳи билан ҳам танишилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси